Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ: Нью-Жерсида кўчага «Фаластин йўли» номи берилди

314

15 май куни Нью-Жерси штати, Патерсон-Сити шаҳри, Саут-Петерсон туманидаги беш мавзедан кесиб ўтувчи кўчага “Фаластин йўли” деб ном берилди.

Ўтган ойда шаҳар кенгаши бир овоздан бу қарорни маъқуллаганди. Кўчалар шаҳар ривожига катта ҳисса қўшган Фаластин жамоаси шарафига шундай ном билан аталади. Фаластин жамоавий маркази ушбу ҳодиса шарафига махсус кўча фестивали ўтказди.

Шунингдек, 15 май куни Нақба куни ҳам нишонланди. (Нақба – 1948 йил Исроил томонидан фаластинликларга қарши ўтказилган этник тозалашларнинг умумий номи).

Патерсон шаҳри раҳбари Андре Сайег “фаластинликлар – мағрур америкаликлардир. Фаластинликлар – меҳнатсевар америкаликлардир. Фаластинликлар ҳар куни Қўшма Штатлар тараққиётига беқиёс ҳисса қўшади”, – деган. Ушбу тадбирда 5 мингга яқин киши иштирок этган.

Фаластин жамоавий марказининг таъкидлашича, шаҳарда Фаластин байроғининг намойиш қилиниши бу нафақат мағрурлик, балки қаршилик ва бўйсунмаслик белгисидир.

Марказ ижрочи директори Рания Мустафонинг сўзларига кўра, кўчаларга Фаластин номининг берилиши Фаластин халқи миллийлигини йўқотишга қилинаётган ҳаракатларга қарши курашга йўналтирилган.

“Биз буни рамзий ғалаба сифатида кўрмоқдамиз”. Биз одамларнинг Фаластин борлигини билишга мажбур қиламиз”, – деган у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

470 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

777 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

182 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

275 21:00 01.07.2022

Хотира

296 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

251 20:00 01.07.2022
« Орқага