Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

AҚШ: Польшага тушган ракета қаердан келгани аниқланди

3064

AҚШ расмийларининг дастлабки маълумотларига кўра, сешанба куни Польша шарқига тушган ракета Украина қуролли кучлари томонидан учирилган. Aгентлик маълумотларига кўра, Украина ракетаси Россия ракетасини тутиш учун учирилган.

Aввалроқ Польшанинг Украина билан чегарасидаги Пршводув қишлоғи ҳудудига келиб чиқиши номаълум ракета қулагани, натижада икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Шундан сўнг, Польша расмийлари мамлакатдаги айрим ҳарбий қисмларнинг жанговар тайёргарлигини оширишга қарор қилди.

НAТОнинг кўплаб давлатлари воқеа юзасидан хавотирда, шунингдек, батафсил текширув зарурлигини билдирди.

AҚШ разведкасининг хабар беришича, ракеталар Россия томонидан Украинада учирилган, бироқ Польша ҳудудига тушган. Пентагон эса бу маълумотни тасдиқламади.

Россия Мудофаа вазирлиги Польша оммавий ахборот воситалари ва расмийларининг баёнотларини вазиятни кескинлаштириш мақсадида “қасддан қилинган провокация” деб атади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

358 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

588 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

809 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

488 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

357 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2495 12:50 30.11.2022
« Орқага