Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ президенти: “G7 давлатлари русларнинг олтинини ҳам сотиб олмайди”

395

G7га аъзо давлатлар Россиянинг Украинага бошлаган уруши сабабли Россиядан олтин импортини тақиқлайди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Жо Байден Тwitter’да маълум қилди.

Байденга кўра, АҚШ Москванинг Украинадаги урушни молиялашига йўл қўймаслик учун Россия президенти Владимир Путинга мисли кўрилмаган харажатларга йўл олди. 

“Катта еттилик саммитида (АҚШ, Буюк Британия, Канада, Франция, Германия, Италия ва Япония) биз биргаликда Россия учун ўнлаб миллиард долларлик асосий экспорт маҳсулоти бўлган олтин импортини тақиқлашни эълон қиламиз”, — деб ёзади Байден. 

Ўтган йили Россия олтин ишлаб чиқариш бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган эди. 2021 йилда Россияда олтин қазиб олиш ҳажми қарийб 331 минг тоннани ташкил этган. 

Олтин Россиянинг энергия манбаларидан кейин иккинчи муҳим экспорт маҳсулотидир. 

Аввал хабар берганимиздек, Германиянинг Бавария штатидаги Элмау қасрида глобал иқтисодий ва сиёсий муаммоларни ҳал этишда муҳим платформалардан бири ҳисобланган G7 етакчиларининг саммити бўлиб ўтмоқда. Саммит 28 июнь куни якунланади. 

G7 етакчиларининг муҳокама марказида Россиянинг Украинага қарши уруши ва унинг иқтисодий оқибатлари турибди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

292 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

227 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

171 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

464 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

378 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

506 19:10 15.08.2022
« Орқага