Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ президенти Жо Байден Бенямин Нетаняхуни Оқ уйга таклиф қилиш ниятида эмас

901

Журналистлар билан суҳбатда Байдендан Нетаняхунинг суд-ҳуқуқ ислоҳоти қонунчилигини олға силжишига қарши мамлакат бўйлаб ҳукуматга қарши норозилик намойишларидан сўнг Исроил энг қийин нуқтада эканлигига ишонасизми, деб сўрашди. «Улар қандай нуқтадалигини билмайман, лекин менимча, бу қийин ҳолат ва улар буни аниқлашлари керак», деди Байден.

Президент: “Умид қиламанки, у [Нетаняху] бундан воз кечади”, деб қўшимча қилди.

Аввалроқ Байдендан Исроил бош вазирини Вашингтонга таклиф қилиш-қилмаслиги сўралганда «йўқ, яқин орада эмас”, - деб жавоб берди.

Кечқурун твиттердаги постида Нетаняху Байденга жавоб қайтарди. Маълумотларга кўра, АҚШ босими охир-оқибат Нетаняхуни Исроил тарихидаги энг ўнг қанот ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланган суд тизимини ислоҳ қилиш режасидан воз кечишга олиб келди.

“Исроил ва Қўшма Штатлар ўртасидаги иттифоқ бузилмайди ва ҳар доим орамиздаги вақти-вақти билан юзага келадиган келишмовчиликларни бартараф этилади”, деган Нетаняху ўз постида. Демократияга путур етказаётгани ҳақидаги даъволарни рад этган исроиллик сиёсатчи унинг маъмурияти ҳукуматнинг учта тармоғи ўртасида тўғри мувозанатни тиклаш орқали демократияни мустаҳкамлаш тарафдори эканини айтган.

“Исроил ўз қарорларини чет эл, жумладан, энг яхши дўстлар босимига асосланмаган ҳолда, ўз халқининг хоҳиш-иродасига кўра қабул қиладиган суверен давлатдир", деди у. Бу афтидан, АҚШ ва Исроил ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганидан далолат беради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

262 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

459 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

679 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

547 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1085 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

892 09:15 05.06.2023
« Орқага