Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ президенти Украинадаги вазиятни глобал муаммога тенглаштирди

356

АҚШ Украина ғалласини олиб чиқиш билан боғлиқ муаммо ортидан юзага келган озиқ-овқат инқирозига жавоб тайёрламоқда. Токиода бўлиб ўтаётган хавфсизлик бўйича тўрт томонлама мулоқот йиғилишида АҚШ президенти Жозеф Байден Украинадаги вазиятни глобал муаммо сифатида баҳолади.

“Россия миллионлаб тонна Украина ғалласи экспортини блоклаб қўйиши ортидан озиқ-овқат танқислиги чуқурлашди. РФ урушни давом эттирар экан, АҚШ ўз ҳамкорлари билан очликка қарши глобал жавоб тайёрлайди, чунки бу дунёнинг барча чеккаларига таъсир ўтказиши мумкин”, – деган у. Шунингдек, Оқ уй раҳбари Украинада гуманитар инқироз кучайганини таъкидлаган.

Украинага 20 йил аввал кўчиб келган нидерландиялик фермер Кеес Хейзингнинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатда 25 миллион тонна доли ва ёғ маҳсулотлари қолиб кетган. Бу ўтган йилги ҳосилнинг учдан бирини ташкил этади ва уларни олиб чиқишда логистика билан боғлиқ муаммолар бор. Фақатгина Қора денгиз портлари орқали уларни тезда экспорт қилиш мумкин.

Буюк Британия ўз иттифоқчилари билан Қора денгиздаги юк кемаларини ҳимоя қилиш учун ҳарбий кемалар юборишни режалаштирмоқда. “Кўнгиллилар коалицияси” Россия қамалини тўхтатишга ва Одессадан Босфоргача ҳимояланган коридор ташкил этишга ҳаракат қилади. АҚШ ўз навбатида рус кемаларини йўқ қилиш учун узоқ масофага учадиган ракеталар жўнатмоқчи.

Кремль ўзига қаратилган барча айбловларни рад этиб, озиқ-овқат танқислигида Ғарбнинг санкциялари айбдор эканини таъкидлаяпти. Украина ва Россия ҳисобига дунёдаги буғдой экспортининг 1/3 қисми, кунгабоқар ёғининг ярми тўғри келади. Шунингдек, Россия дунёдаги энг йирик минерал ўғит экспортёри ҳисобланади. бу каби маҳсулотлар экспортининг қисқариши Осиё, Африка ва Яқин Шарқда озиқ-овқат танқислиги ҳамда сиёсий беқарорлик келтириб чиқариши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

372 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

629 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

138 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

231 21:00 01.07.2022

Хотира

259 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

237 20:00 01.07.2022
« Орқага