Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ: Сан-Франциско мактабларида баҳорги таътил ҳайит байрамига тўғриланади

620

Маҳаллий гуруҳлар ва ташкилотчилар диний байрамни мактаб тақвимида расман тан олинишини талаб қилганидан сўнг, Сан-Франциско мактаб округи  2024 йилда Қурбон ҳайитини ўтказиш учун баҳорги таътил даврини тахминан икки ҳафтага кўчирди. 

Расмий қарор Сан-Франциско Ягона мактаб округи (SFUSD) ўтган ой ҳайитни мактаб байрами қилиш ҳақидаги қароридан қайтгани ва маҳаллий мусулмон ҳамжамиятининг норозилигига сабаб бўлганидан кейин шунга қарор қилди. 

6 март куни Араб-америка камситишларга қарши курашиш қўмитаси (ADC) ҳамда Араб ресурс ва ташкилий ишлар маркази (Аrоc) мактаб округига агар мактаб 2022 йил август ойидаги ҳайит резолюциясига риоя қилмаса, улар қонуний чоралар кўришлари ҳақида хабар беришди. Қарор амалга оширилса, Қурбон ҳайити мактаб байрамлари сифатида қўшилади.

30 дан ортиқ маҳаллий динлараро етакчилар мактаб округига йўллаган мактубида Таълим кенгашидан 2023-24 ўқув йилида Қурбон ҳайитини нишонлаш мажбуриятини бажаришни талаб қилган. Ҳимоячилар Рождество байрамини ҳам диний, ҳам дунёвий байрам каби нишонлашини мисол сифатида келтирган. Дунёвий сабабларга кўра, улар ҳайитни Сан-Франциско жамоатчилигидаги кўплаб одамлар учун маданий байрам сифатида тан олиш кераклигини таъкидлайдилар.

Ижтимоий сиёсат институти тадқиқотига кўра, Сан-Франциско ҳудудида 250 минг мусулмон бор.

10 март куни 2024 йил учун мактаб тақвими тасдиқланди. Одатда март ойининг охирги ҳафтасига тўғри келадиган баҳорги таътил апрель ойининг иккинчи ҳафтасида бўлиб ўтади.

"Баҳорги таътилнинг 2024 йил календар йилига кўчирилиши ёқимли янгилик бўлса-да, бу тўлиқ ғалаба эмас", дейди ҳимоячилар.

"Биз буни тўғри йўналишдаги қадам деб биламиз, лекин биз аниқлик киритишни хоҳлаймиз: бу  етарли эмас. Ўнг қанот, ирқчилик босимига бўйсуниб, ҳайит резолюциясини амалга оширишга интилишда давом этар экан, мактаб кенгаши исломофобия ва муросасизликка йўл берди”, деди Аrоc ташкилоти координатори Вассим Хейж, Middle East Eye нашрига берган интервьюсида.

"Ҳайит қарорини институционализация қилиш"

ADC миллий ижрочи директори Обид Айюб резолюцияни амалга ошириш ва Қурбон ҳайитини нафақат 2024 йилда, балки кейинги йилларда ҳам тан олинишини таъминлаш тўғри қарор, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, улар мактаб кенгаши "қарорни институционализация қилиш" учун тўғри қадамлар қўймагунча барча вариантларни ўрганишда давом этади.

Мамлакатнинг бир қанча туманлари маълум диний байрамларни, жумладан Қурбон ҳайити, Йом-Кипур ва Рош ха-Шанаи ҳам шунга ўхшаш қаршиликларсиз тан олиш чораларини кўрди. Аммо бошқалар ҳали ҳам ушбу чоралар учун курашмоқда.

“Талабалар, барча динларга мансуб оилалар ва ўқитувчилар Қурбон ҳайити қарори амалга оширилиши ва бизнинг Қурбон ҳайитимиз келгуси йиллар давомида расмий байрамга айланиши учун бу курашни давом эттиради”, деди Вассим Хейж.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

373 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

527 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

750 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

590 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1109 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

917 09:15 05.06.2023
« Орқага