Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Саудия Арабистонига ракета етказиб беради

501

АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонига 650 миллион долларлик “ҳаво-ҳаво” ракеталарини етказиб беришга рухсат берди.

Ушбу ракеталар Ямандан (исёнчи ҳусийлардан) бўлаётган ҳаво ҳужумларидан ҳимояланиш мақсадида ишлатилиши ва улар Саудия Арабистони қуруқликда ўтказадиган ҳарбий операцияларда қўлланмаслиги айтилмоқда.  

АҚШ Мудофаа ва хавфсизлик бўйича ҳамкорлик агентлиги маълумотига кўра, шартнома 280 дона ўрта масофали AIM-120 AMRAAM ракеталарни етказиб беришни кўзда тутади.

Саудия Арабистони ҳаво кучларининг F-15 ва Eurofighter Typhoon самолётлари ушбу ракеталар билан жиҳозланади.

Тегишли билдиришнома АҚШ Конгрессига юборилган.

Давлат департаментининг қурол сотишга розилиги АҚШ маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланганини англатади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг «Эркин савдо» назорат кўрсаткичидаги ўрни яхшиланди

217 17:05 19.01.2022

Пентагон: «Ўзбекистондаги авиатехникалар толибларга қайтариб берилмайди»

1608 14:06 19.01.2022

Блинкен ва Лавров Украина масаласини муҳокама қилади

323 09:32 19.01.2022

АҚШ: минглаб авиарейслар бекор қилинди

1099 15:30 18.01.2022

Россия Украинадан 30 нафар дипломатни олиб чиқиб кетади

579 14:05 18.01.2022

Хитой раҳбари глобал зиддият оқибатларидан огоҳлантирди

972 11:30 18.01.2022
« Орқага