Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ шахсан Путинга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

1112

АҚШ президенти Жо Байден Россия Украинага бостириб кирса, Владимир Путинга қарши шахсий санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқишга тайёр. У, шунингдек, Америка контингентини Шарқий Европага қайта жойлаштириш муддати Москванинг ҳаракатларига боғлиқ бўлишини таъкидлади.

 «Бу бутун дунё бўйлаб катта оқибатларга олиб келади! Агар улар ҳарбий кучларни олиб киришса, бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик босқин бўлади», - деган Америка раҳбари.

Бир кун аввал АҚШ ва НАТО Шарқий Европадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш режаларини эълон қилган эди. Америкаликларнинг тўртдан бир қисми Байденга бундай кампанияларни самарали бошқаришга ишонади; асосий танқид қатъийроқ ҳаракат қилишни хоҳлаётган  республикачилар томонидан бўлмоқда.

Сенатдаги республикачилар озчилиги етакчиси Митч МакКоннелл: «Босқиндан кейин эмас, ҳозир Польша, Руминия ва Болтиқбўйи мамлакатларига НАТО қўшинларини, жумладан, ўз қўшинларимизни ҳам кўпроқ жойлаштириш лозим», деган.

Вашингтон нафақат Москвани, балки Минскни ҳам агрессия оқибатлари ҳақида яна бир бор огоҳлантирмоқда: Қўшма Штатлар Беларусни Украинага бостириб киришни ташкил қилишда ёрдам бермасликка чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

249 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

158 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

563 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

122 09:40 20.05.2022

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр учун қарзи ошиб бормоқда

321 08:56 20.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ҳокимнинг мажбурлаши

233 21:50 19.05.2022
« Орқага