Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Туркиянинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олади

986

Вашингтон Туркия армиясининг Сурия ва Ироқ шимолидаги террор нишонларига яқинда уюштирган ҳужумларига изоҳ берди.

Туркия жанубий чегарасида террор таҳдиди билан юзма-юз турибди ва ўзини ҳимоя қилиш учун қонуний ҳуқуққа эга.

Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик Кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби журналистларга Туркия қуролли кучларининг Ироқ ва Суриянинг шимолидаги террор ташкилоти объектларга қилган ҳужумларини изоҳлаб берди.

«Туркия, айниқса, мамлакат жанубида террор таҳдиди билан юзма-юз туришда давом этмоқда. Албатта, улар ўзларини ва фуқароларини ҳимоя қилишга тўлиқ ҳақли», — деди Кирби.

Шу билан бирга, АҚШ минтақадаги трансчегаравий операциялар террорчилик ташкилоти томонидан олиб борилаётгани иддао қилинган террор ташкилоти ИШИДга қарши курашга салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда эканини қайд этди.

«Минтақадаги амалиётлар ҳамкоримиз Сурия демократик кучларининг ИШИДга қарши курашдаги имкониятларини чеклаши мумкин. Бунинг учун Сурия демократик кучлари билан ҳамкорлик қилмоқдамиз ва ИШИДга босим ўтказишни давом эттирмоқчимиз», — дея қўшимча қилган Кирби.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

715 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

333 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

504 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

918 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

670 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1463 17:20 02.02.2023
« Орқага