Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ ўнлаб Хитой компаниялари акцияларини сотиб олишни тақиқлади

436

АҚШ президенти Жо Байден америкалик жисмоний ва юридик шахсларнинг инвестиция киритиши тақиқланган Хитой компаниялари рўйхатини кенгайтириш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

Рўйхатга 59 та компания киритилди, Вашингтоннинг фикрига кўра, улар Хитой ҳарбий-саноат комплексига алоқадор. Фармонга биноан америкаликларнинг ушбу компанияларга тегишли ҳар қандай қимматли қоғозларни сотиб олиши ва сотиши тақиқланади. Ушбу тақиқ жорий йилнинг 2 августидан кучга киради.

АҚШнинг “қора рўйхати”га тушганлар орасида Хитой давлат ҳарбий-саноат компанияси (CASIC), Хитой аэрокосмик илмий-техник корпорацияси (CASC), China Mobile, Хитой миллий ядро корпорацияси (CNNC), Хитой миллий шельф нефт компанияси (CNOOC), Хитой темир йўл қурилиши компанияси (CRCC), ярим ўтказгичлар ишлаб чиқарадиган SMIC компанияси, телекоммуникация соҳасида дунёнинг етакчи компанияларидан ҳисобланган Huawei бор.

Мазкур тақиқ рўйхатга киритилган компаниялар қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган молиявий операциялар туфайли келиб чиқадиган таҳдид муносабати билан АҚШ миллий хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар сифатида изоҳланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вашингтон: Пентагонда отишма. Қурбонлар бор

758 12:10 04.08.2021

Туркия AҚШнинг афғонларни кўчириш ҳақидаги баёнотини танқид қилди

466 10:20 04.08.2021

Танкер ҳужуми: Эрон АҚШ ва Исроилга қатъий жавоб беришни ваъда қилди

1122 10:10 03.08.2021

Ашраф Ғани: «Афғонистондаги вазиятнинг сабабчиси – АҚШ»

524 09:40 03.08.2021

АҚШнинг Ироқни тарк этиши ва Эрон омили ҳақида

494 13:50 02.08.2021

АҚШ учун ишлаган афғонистонлик таржимонларни кўчириш бошланди

1274 23:50 30.07.2021
« Орқага