Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

АҚШ ва Хитой ўртасидаги вазият кескинлашмоқда

4857

АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ортга қайтмас даражада ёмонлашиб боряпти, икки давлат ўртасидаги рақиблик ва душманлик ўзининг юксак “чўққиси”га чиқди. Бунинг сабаблари жуда кўп. Улардан бирини АҚШ давлат котибининг Шарқий Осиё ишлари бўйича собиқ ўринбосари Курт Кэмпбелл шундай изоҳлайди: “Оқ уй коронавирус президент сайловлари арафасида Трампга зарар етказгани учун Хитойдан ғазабда”.

Буюк Британиянинг Times нашрининг хабар беришича, АҚШда Хитойнинг дунё лидерлигига эришиш йўлидаги интилишларини кучсизлантириш учун аксилхитой кампанияси бошланган. Аллақачон Хитойнинг ядро соҳасидаги фаолиятига оид маъруза чоп этилган ва янги фош этиш ишларига тайёргарлик кўриляпти.

“Бу борадаги биринчи ўқ яқинда бўлиб ўтган брифингда узилди. Унда Америка разведкасининг фикрича, Хитой коронавирусдан кўрган зарарларини баробар қисқартириб кўрсатгани хабар қилинди. Кэмпбеллнинг айтишича, бу фактларни талкин қилиш устидан назорат ўрнатиш учун бошланган урушнинг “биринчи босқичи”дир.

“Улар янги зарбалар бўлиши тушунтириб қўйишди” – дея таъкидлаган Кэмпбелл Хитойнинг биологик қуроли дастури тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлишини истисно этмади”.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Чикаго чеккасида отишма юз берди

163 14:15 05.07.2022

АҚШ “айбдор” ўқни Фаластинга қайтариб берди

1719 13:10 04.07.2022

“АҚШ янгича ёндашувни қабул қилмади” – Эрон

213 12:50 04.07.2022

Украина Россия билан музокараларни давом эттириш шартларни эълон қилди 

603 10:50 04.07.2022

АҚШда икки қора танли ўсмир ўлдирилди

307 09:16 04.07.2022

Нью-Йоркда оммавий отишмалардан сўнг қурол ишлатишни чекловчи қонун қабул қилинмоқда

259 21:45 02.07.2022
« Орқага