Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ ва Туркия вазирлари Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни муҳокама қилди

812

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли 1 декабрь куни Россия-Украина чегарасидаги вазият, шунингдек, Қора денгиз минтақасидаги барқарорликни муҳокама қилишди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг Ригадаги учрашуви доирасидаги учрашув якунлари бўйича маълум қилган.

Ўзининг ёзма баёнотида таъкидланганидек, Америка дипломатияси раҳбари Туркия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан «Эфиопиядаги инқироз ва Қора денгиз минтақасида барқарорликни сақлашга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни» муҳокама қилган.

«Улар, шунингдек, Россиянинг Украинага бўлган тажовузини, Арманистон ва Озарбайжон, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди», - деган Прайс.

Унинг сўзларига кўра, икки ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар «президент Байден ва Президент Эрдоғаннинг ўтган ой Римда икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа устувор йўналишлар, жумладан, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича суҳбатига асосланган».

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Москва Украинадаги келишув жараёнига Россияни хавф сифатида кўрсатиш мақсадида Ғарб давлатларидан келаётган ахборот кампаниясини қайд этаётганини маълум қилганди. У бу кампания «Киевнинг содир этиши мумкин бўлган тажовузкор ҳаракатлари» учун ниқоб эканлигини истисно қилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг «Эркин савдо» назорат кўрсаткичидаги ўрни яхшиланди

215 17:05 19.01.2022

Пентагон: «Ўзбекистондаги авиатехникалар толибларга қайтариб берилмайди»

1585 14:06 19.01.2022

Блинкен ва Лавров Украина масаласини муҳокама қилади

323 09:32 19.01.2022

АҚШ: минглаб авиарейслар бекор қилинди

1097 15:30 18.01.2022

Россия Украинадан 30 нафар дипломатни олиб чиқиб кетади

579 14:05 18.01.2022

Хитой раҳбари глобал зиддият оқибатларидан огоҳлантирди

970 11:30 18.01.2022
« Орқага