Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид барпо этилади

1473

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги (АҚШ) Бош консулхонаси вакиллари Огайо штатининг Цинциннати шаҳрида истиқомат қилувчи ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” агентлиги.

Тадбир давомида зарур ҳуқуқий-консуллик маслаҳатлари берилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, ватандошларимизга 10 дан ортиқ интерактив ва ахборот консуллик хизмати олиш имконини берувчи consulate.mfa.uz веб-портали консуллик хизматлари тақдим этилди.

Бош консулхона вакиллари «Hamkor Uz Cincinati Association» ўзбек диаспораси ташкилоти раҳбарияти ва фаоллари билан ҳам музокаралар ўтказди. Мулоқот давомида Бош консулхона делегацияси Цинциннати штатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Ўзбекистон жомеъ масжиди қурилишига тайёргарлик ишларининг бориши билан танишди. «Hamkor Uz Cincinati Association» мулки ўлароқ 8665 State Route 48, Maineville, Ohio 45039 манзилида жойлашган 2,7 гектар майдон кўздан кечирилди.

Айни пайтда «Hamkor Uz Cincinati Association» ўзбек диаспораси ташкилоти Огайо штатининг архитектура ва қурилиш компаниялари ўртасида қурилажак бинони лойиҳалаш ва дизайн сметаларини тайёрлаш бўйича танлов эълон қилган. Мажмуа ҳудудида 600-700 кишига мўлжалланган ибодат учун асосий бино, таҳорат олиш хоналари ва бошқа махсус ёрдамчи иншоотлар ва 100 дан ортиқ автомобиль учун тўхташ жойи барпо этилади. Шунингдек, мажмуада «Hamkor Uz Cincinati Association» ўзбек диаспораси ваколатхонаси ҳамда ўзбек тили ва адабиёти, одобнома ва бошқа фанлар бўйича ватандошларимиз фарзандлари ўқийдиган синф хоналари жойлашади.

Лойиҳа Америка Қўшма Штатларида яшовчи ватандошлар томонидан амалга ошириладиган эҳсон маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

«Hamkor Uz Cincinati Association» раҳбариятига ватандошларимизнинг Цинциннати шаҳрида ўзбек масжидини қуриш бўйича ташаббуси Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан олқишланиши ва бу масала юзасидан республика диний идораси диаспора ташкилоти билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлиги маълум қилинди. Масжид қурилиши якунлангач, Ўзбекистон мусулмонлари идораси республика имом-хатибларидан бирини ушбу масканда диний хизматларни бажаришга юбориш масаласини кўриб чиқишга тайёрлиги ҳам қайд этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Фарзандларимга ҳайкалларни ибрат қилиб кўрсатдим...”

2203 18:05 21.11.2021

«Шайх ҳазратлари ўз исмига мос, содиқ ҳаёт кечирганига амин бўлдим» – мисрлик олим эътирофи

2265 18:35 18.11.2021

Ҳаётимда ўчмас из қолдирган Аллома...

2537 14:05 25.07.2021

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидида қуръоний суҳбатлар  

751 17:00 29.04.2021

Шайх ҳазрат сабоқларидан: Илм талаб қилишдаги уч асосий омил

1268 10:30 29.03.2021
« Орқага