Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШнинг авиазарбаларида ўнлаб суриялик ҳалок бўлган

646

2019 йилда ИШИДга қарши операция чоғида Сурияда ўнлаб аёллар ва болалар АҚШ ҳаво кучларининг зарбасига учраган.

The New York Times газетасининг ёзишича, 2019 йил 18 март куни Бағуз қишлоғи яқинида 70 нафар тинч аҳоли вакили ҳаво зарбаларига учраган.

Одамларнинг жойлашуви дронлар ёрдамида аниқланган, ҳужумлар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли F-15E қирувчи самолётларидан амалга оширилган.

«Самолётлар одамлар устига 2 тоннадан ортиқ оғирликдаги бомбаларни ташлаб, уч марта зарба берган», – дейилади мақолада. Таъкидланишича, бу ИШИДга қарши операцияларда энг кўп тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган ҳодиса ҳисобланади, аммо АҚШ армияси ҳужумни ҳеч қачон жамоатчиликка ошкор қилмаган.

Ҳужум тафсилотлари бир неча ой давомида махфий ҳужжатлар ва ҳисоботлар таҳлили, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва исм-шарифлари ошкор этилмаган мансабдор шахслар билан учрашувлардан сўнг маълум бўлган.

Мавжуд маълумотлар АҚШ Марказий қўмондонлигига юборилди.

Қўмондонлик тинч аҳоли вакиллари чиндан ҳам қурбон бўлганини тан олиб, уларнинг сони 4 нафар бўлганини маълум қилди. Бундан ташқари, Бағусдаги ҳужумларда 16 нафар ишидчи ҳам ўлгани айтилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ элчиси: Туркия «НАТОнинг содиқ иттифоқчиси»

409 19:05 27.01.2022

Эрон афғон қочқинлари учун Европа Иттифоқидан пул талаб қилмоқда

244 16:00 27.01.2022

АҚШ Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича талабларига жавоб қайтарди

776 11:05 27.01.2022

Дунёдаги энг йирик 10 та электр узилиш ҳодисалари

1255 21:05 26.01.2022

АҚШ шахсан Путинга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

554 12:40 26.01.2022

Миср АҚШдан ҳарбий самолётлар сотиб олади

331 11:55 26.01.2022
« Орқага