Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Араб давлатлари коронавирус туфайли каттагина зарар кўрди

618

Коронавирус пандемияси ва у билан боғлиқ чекловлар туфайли Яқин Шарқ мамлакатлари камида 150 миллиард доллардан маҳрум бўлди. IslamToday нашрининг хабар беришича, бу ҳақда Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абу Ғайт БМТ раҳбари Антониу Гутерреш билан учрашув чоғида маълум қилди. 

“Араб минтақасининг ялпи ички маҳсулоти 6 фоизга қисқарди, иқтисодий зарар 150 миллиард доллар деб баҳоланяпти, тахминан 17 миллион киши ишсиз қолди, яна 15 миллион киши қашшоқликка гирифтор бўлди”, – деди Абу Ғайт. 

Унинг сўзларига кўра, араб давлатларининг қарздорлиги 220 миллиард долларга етган. Абу Ғайт халқаро ҳамжамиятни минтақага ёрдам беришга, кредиторларни эса қашшоқ мамлакатларнинг қарз юкини енгиллаштиришга чақирди. 

“Шундоқ ҳам араб минтақасидаги кўпгина мамлакатларнинг хавфсизлиги ва барқарорлигига урушлар, қуроллли низолар, қочқинлар ва бошқа улкан инфратузилмавий муаммолар таъсир кўрсатаётган бир пайтда пандемия оғир юк бўлиб тушди”, – дея таъкидлади Араб давлатлари лигаси етакчиси. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ибронинг қисмлари

297 22:05 29.11.2021

Бола ўзиники бўлса, истаганча калтаклаш мумкинми?

486 21:32 29.11.2021

Тарихда бугун: Фаластиннинг бўлинишига сабаб бўлган резолюция қабул қилинган

495 21:05 29.11.2021

Динимни ўрганаман: намозда зам сурани унутиш

801 20:05 29.11.2021

Истанбулда даҳшатли довул бўлмоқда

969 19:14 29.11.2021

Абдулазиз Комилов БМТ махсус маърузачиси билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

264 19:05 29.11.2021
« Орқага