Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Араб дунёси Исроилни «тинчлик тарафида» деб тушунади - Беннетт

1006

Исроил бош вазири Нафтали Беннет якшанба куни араб дунёси Исроилнинг минтақада “тинчлик ва ҳамкорлик тарафида” эканини тушунишини айтди, деб ёзади “Анадолу” агентлиги.

Беннет бу ҳақда Исроилда Миср, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Баҳрайн, Марокаш ва АҚШ иштирокида бўлиб ўтадиган саммит олдидан ўзининг ҳафталик вазирлар маҳкамаси йиғилишининг очилишида айтиб ўтди.

"Бу жуда тантанали кун. Биз бу ерда, Исроилда Негев саммитига мезбонлик қилмоқдамиз", деди Беннет.

“Араб дунёси Исроил доимо тинчлик ва ҳамкорлик тарафида бўлганини тобора кўпроқ тушунмоқда”, деди Исроил бош вазири. "Бу ерга келаётганларнинг барчасини қутлайман. Исроилга хуш келибсиз! Биз сизни бу ерда кутиб олишдан жуда мамнунмиз; бизнинг эшикларимиз доимо очиқ".

Исроил матбуотига кўра, Негев саммити икки кун давомида - якшанба ва душанба кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда, унда Эрон таҳдиди муҳокама қилинади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Афғонистоннинг миллиардларини қайтарадими?

26 12:50 16.08.2022

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

60 12:20 16.08.2022

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

130 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

317 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

192 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

175 10:35 16.08.2022
« Орқага