Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Араблар бирлиги ва Сурия муаммоси

2156

Яқин Шарқда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал Бен Фарханнинг: "Саудия Арабистони Қироллиги Сурияни араб давлатларининг оиласига қайтаришга ҳаракат қилади", деган сўзларида акс этган жиддий ўзгаришларни кузатиш мумкин. Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ бин Зайд ҳам шундай фикрни билдирди: "Суриянинг араб муҳити билан ўзаро таъсирини тиклаши – муқаррар жараён”. روسيا-والتحولات-العربية-والاقليمية

“Нормаллаштиришнинг ягона усули Исроил орқали”, деб ким айтди? Ҳозир Сурияга нисбатан муносабатларнинг  нормаллашаётганига гувоҳмиз. Бироқ, бин Зайднинг сўзларига кўра, Вашингтон Сурия давлатига ва унинг тарафдорларига, айниқса Эрон ва Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ"га босим ўтказишда фойдаланаётган “Цезар акти” қонуни бу ишга тўсқинлик қилмоқда. Исроил ҳақида гап кетганда, қонунлар аҳамиятсиз, бироқ араблараро муносабатларда, албатта, қонунлар ҳурмат қилиниши керак.

Саудия Арабистони ва БАА ташқи ишлар вазирлари баёнотларинининг маъносини уларнинг рус ҳамкасби Сергей Лавровнинг гаплари очиб беради. У минтақа бўйлаб сафари пайтида шундай деган: "Россия араб мамлакатлари ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришни қўллаб-қувватлайди". Шу тариқа у, АҚШ собиқ президентининг куёви Жаред Кушнернинг асосий ғами бўлган араб-Исроил муносабатларини нормаллаштириш (араблараро эмас) ҳақидаги ташвишларини бўйнига олган.

Араб давлатлари лигасининг сўнгги учрашувида Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри жуда жиддий баёнот берди: "Араблар оиласига Сурияни қайтариш арабларнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга". Бундан ташқари, ташкилот Туркиядан Сурия, Ироқ ва Ливиядан бирон бир шартсиз барча қуролли кучларини олиб чиқишни талаб қилди. Шундай қилиб, Туркия билан муносабатлар усули Эронга муносабатга ўхшаш бўлиб чиқди.

Бироқ “об-ҳаво”нинг ўзгаришига қарамай, турк сиёсатида Мисрга нисбатан сезиларли ўзгариш юз берди. Туркия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Чавушоглу, унинг мамлакати ва Миср шарқий Ўрта Ер денгизидаги чегараларни демаркация қилиш тўғрисида келишиб олишлари мумкин. Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин мисли кўрилмаган ҳолда, "Миср араб дунёсининг юраги, онги ва минтақада муҳим рол ўйнайди", деган. Калиннинг сўзларига кўра, унинг мамлакати Миср ва Форс кўрфази мамлакатлари билан муносабатда минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун янги саҳифани очиши мумкин. Бироқ, Анқара позициясининг ўзгариши Миср йўналишлари ва Форс кўрфазининг мамлакатлари билан чекланмади. Туркия Президенти Эрдоған ва унинг француз ҳамкасби Макрон ўртасидаги муносабатнинг ёмонлашуви ҳамда Макрон ташкилотнинг ўлимини эълон қилганидан кейин НАТОнинг бирлиги хавф остида қолди.

Эслатиб ўтамиз, Араб давлатлари лигаси 2011 йилда Сурия Араб Республикасини ўз сафидан чиқариб ташлаган эди. Ўшанда бунга  Сурия режими томонидан инсон ҳуқуқлари бузилиши сабаб бўлган эди. Бир мунча вақт ўтгач, ташкилотга  Сурия расмий вакиллари ўрнига, хорижий давлатларнинг қўғирчоқлари бўлган мухолифат вакиллари киритилди.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони юқори малакали хорижлик мутахассисларга фуқаролик бермоқчи

1208 17:40 12.11.2021

Қуддусда радикал гуруҳ “Арабларга ўлим!” деб бақирди

1040 21:00 26.04.2021

Европани ювинишга ўргатган араблар

2528 20:30 04.04.2021

Тарихда бугун: араб баҳори бошланди

1470 17:10 17.12.2020

Араб давлатлари коронавирус туфайли каттагина зарар кўрди

619 08:35 27.11.2020
« Орқага