Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Арктика музликлари бир неча ҳафта ичида эриб кетиши мумкин

2782

Иқлим ўзгариши Арктикага кўпроқ таъсир қилмоқда

Арктикада сўнгги 40 йилда сайёранинг бошқа қисмларига қараганда ҳарорат 4 марта тезроқ исиган.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бу минтақада иқлим ўзгариши 1979-2021 йилларда бошқа жойларга қараганда тезроқ кечган.

Олимлар орасида Арктика иқлими тезкор равишда илиб бораётгани тўғрисида консенсус бўлса-да, бу бўйича турли қарашлар илгари  сурилган. Масалан, Норвегияда жойлашган Арктика кенгаши 2021 йилда ушбу минтақада ҳарорат сўнгги 40 йилда ўртача цельсий шкаласи бўйича 3.1 даражага ошганини маълум қилган. Бу эса глобал кўрсаткичдан 3 баробарга кўп.

«Илмий адабиётларда Арктика бошқа жойларга қараганда 2 баробар тезроқ исиётгани қайд этилган. Шу сабабли бизнинг тадқиқотларимиз натижаси мени бироз ҳайратлантирди», – деган Финляндия метеорология институти ходими Антти Липпонен.

Умуман олганда, шимолий қутбнинг турли нуқталарида иқлим ўзгариши турлича кетаётгани аниқланган. Масалан,  Шпицберген архипелаги ва Новая Земля ороли яқинидаги ҳудудларда ҳарорат ўртача 1.25 даражага кўтарилган.

Арктиканинг исиши бутун дунёга ўз таъсири кўрсатади. Масалан, Гренландия музларининг эриши океанлар сатҳининг 6 метрга кўтарилишига олиб келади.

«Иқлим ўзгаришига одамлар сабабчи. Арктика исиб бориши билан унинг музлари эрийди ва денгиз сатҳи кўтарилишига олиб келади. Бу ердаги ўзгаришлар барчамизга таъсир кўрсатади», – деган Липпонен.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

403 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

688 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

364 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

380 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

292 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

519 15:55 01.10.2022
« Орқага