Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Арманистон Мудофаа вазирлиги Сюникдаги йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни янгилади

1060

Арманистон Мудофаа вазирлиги бугун, 19 ноябрь куни Озарбайжон билан чегаранинг шарқий қисмида, республиканинг Сюник вилоятида 16 ноябрь куни содир бўлган қуролли тўқнашувлар натижасида йўқотишлар ҳақидаги янги маълумотларни тақдим этди.

Ҳозирда олти нафар: катта лейтенант Тарон Саакян, шартнома хизмати кичик сержанти Меружан Арутюнян, чақирув хизмати кичик сержанти Артур Мартиросян, оддий аскар Гурген Саркисян ва Давид Амирянларнинг ҳалок бўлгани эълон қилинди. Яна бир аскарнинг шахси аниқланмоқда.

Россия томони воситачилигида ҳарбий ҳаракатлар натижасида ҳарбий асирларни қайтариш ва бедарак йўқолганларни қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хабарда айтилишича, 19 ноябрь куни эрталабки ҳолатга кўра, Арманистон-Озарбайжон чегарасида вазият нисбатан барқарор.

Арманистон Мудофаа вазирлигининг аввалги рўйхатида асирга олинганлар 13 нафар ва бедарак йўқолган 24 нафар ҳарбий хизматчи эканлиги айтилган эди. Иккита жанговар позиция душман назоратига ўтган. 

Россия томони воситачилигида эришилган келишувга кўра, 16 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18.30 дан Арманистоннинг шарқий чегарадош ҳудудида ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

12 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

146 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

369 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

396 21:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

291 20:05 19.01.2022

Индонезия пойтахти чўкиб кетмоқда, қутқаришнинг иложи борми?

1136 19:05 19.01.2022
« Орқага