Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Арманистон-Озарбайжон: чегарадаги сўнгги янгиликлар

1166

Кремль матбуот хизмати хабарида «Владимир Путин ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги қатор воқеалардан кейинги вазиятни муҳокама қилди. Бу борада алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди», - дейилади.

Шунингдек Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Котибияти Озарбайжон билан чегарадаги вазият кескинлашгани муносабати билан Арманистондан ёрдам сўраб расмий мурожаат олмагани ҳақида баёнот берган.

Бу ҳақда КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов маълум қилган.

«КХШТ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Расмий равишда котибиятга арман томондан ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган. Биз можарони фақат тинч сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш керак, деб ҳисоблаймиз», - деган у.
Россия Озарбайжон ва Арманистон билан чегарадаги вазиятни тинч йўл билан ўтказиш учун алоқада бўлиб турибди.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигининг Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнотида айтилади.

Арманистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 16 ноябрь куни соат 18.30 дан бошлаб Россия воситачилигида Арманистон-Озарбайжон чегарасида сулҳ эълон қилинган. Кечқурун Килисали тоғи минтақасида тўқнашувлар якунлангани ва у ердаги вазият нормаллашганини Россия ҳарбий бошқармаси ҳам тасдиқлади.

Чегарадаги жанговар ҳаракатлар ҳақидаги хабарлардан сўнг Европа кенгаши президенти Шарл Мишел Арманистон ва Озарбайжонни чегарада тўлиқ ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Мишел Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали гаплашган. Алиевнинг сўзларига кўра, Озарбайжон Арманистоннинг ҳаракатларига адекват жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Арманистоннинг Озарбайжон ҳудудига қилган провокацияларидан сўнг икки мамлакат орасида қисқа муддатли жанговар ҳаракатлар бўлиб ўтди. Натижада икки Озарбайжон аскари яраланган. 12 нафар арман аскари асирга олингани хабар қилинган.

Арманистон ва Озарбайжон чегарасида содир бўлган жанглар натижасида 15 арман ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Арманистон парламентининг ташқи алоқалар бўйича комиссияси раиси, ҳукмрон «Фуқаролик битими» партияси депутати Эдуард Агажанян «Озодлик» радиосининг арман хизматига маълум қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

23 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

149 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

369 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

401 21:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

291 20:05 19.01.2022

Индонезия пойтахти чўкиб кетмоқда, қутқаришнинг иложи борми?

1139 19:05 19.01.2022
« Орқага