Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Арманистон – Озарбайжон чегарасида яна жанглар бошланди

1412

Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари ўринбосари подполковник Анар Эйвазов давлат чегарасида Арманистон қуролли кучлари томонидан Озарбайжонга қарши амалга оширилган кенг кўламли провокациялар муносабати билан ўтказилган брифингда маълум қилди.

Арманистон-Озарбайжон чегарасида юз берган ҳодиса натижасида 10 нафар арман ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани, 6 нафари яралангани айтилмоқда.

Бундан ташқари, Арманистон Қуролли кучларининг 6 нафар ҳарбий хизматчиси қўлга олинган, арман томони иккита жанговар позициясини йўқотган.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий амалиётлар бирданига бошланган.

«Ҳарбий постларимизга ҳужум уюштирилди, икки озарбайжонлик ҳарбий жароҳат олди, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти», — деган вазирлик вакили.

А. Эйвазов салмоқли миқдорда ўқ-дорилар ва жанговар техника қўлга киритилганини таъкидлаган.

«Адекват чоралар кўрилди. Арманистон қуролли кучларининг ҳужуми бутунлай барбод бўлди. Ҳозирда чегарада вазият кескинлигича қолмоқда, бироқ назорат остида», — деди у.

Озарбайжон ва Арманистоннинг ҳарбий манбаларига кўра, ҳозирда ҳар икки томонда авиациядан ташқари деярли барча турдаги ҳарбий техникалар жалб этилган.

Сюникдаги Цицернакар тоғида Арманистон ва Озарбайжон қўшинлари ўртасида фаол отишма бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда арманларнинг «Айкакан жаманак» нашри хабар берган.

Аввалроқ Арманистон фуқароси машинасида Шуша шаҳри яқинидаги Дашалти қишлоғида жойлашган назорат-ўтказиш пунктига бориб, РГД-5 гранатасини Озарбайжон аскарлари ва Россия тинчликпарвар кучлари томон улоқтиргани хабар қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арманистон Туркия билан дипломатик алоқа ўрнатишни истаяпти

352 10:35 14.01.2022

Россия қирувчи самолётлари Арманистон осмонида машғулотлар ўтказди

618 16:30 23.12.2021

Озарбайжон Арманистонга ҳарбий асирларни топширди

573 14:55 19.12.2021

Туркия Арманистон билан алоқаларини яхшилаш тарафдори, бироқ...

747 11:37 14.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Бир ҳовлида икки ибодатхона: масжид ва черков”

4702 19:49 11.12.2021

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

770 11:30 08.12.2021
« Орқага