Арманистон бош вазири Никол Пашинян охирги Тоғли Қорабоғ уруши қурбонлари ҳақида маълумот берди.
«44 кунлик урушда 3773 киши ҳалок бўлди, 243 киши бедарак йўқолган», – деди у бугун парламентидаги нутқида.
Айни пайтда Пашинян Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ бўйича «конструктив музокаралар»га тайёрлигини ва Ереван «аниқ таклифлар» кутишини маълум қилди.
«Биз ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислиги доирасидаги музокаралар жараёнининг қайта бошланишини муҳим деб ҳисоблаймиз», – дея таъкидлади Арманистон бош вазири.
Тоғли Қорабоғдаги охирги уруш 2020 йилнинг 27 сентябрида бошланди ва 9 ноябрида Озарбайжоннинг ғалабаси билан тугади. Боку Тоғли Қорабоғнинг катта қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлди. Томонлар Россиянинг воситачилигида 10 ноябрдан эътиборан ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувни имзолади.
Уруш тугаган бўлса-да, Озарбайжон ва Арманистон ўртасида зиддият ниҳоясига етгани йўқ. Тоғли Қорабоғда вақти-вақти билан тўқнашувлар кузатиляпти, ҳар икки томондан ҳам қурбонлар бўляпти.
Никол Пашинян тилга олган ЕХҲТ Минск гуруҳи 1992 йилда Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш учун тузилган эди. Россия, Франция ва АҚШ унинг ҳамраислари ҳисобланади. Озарбайжон ўтган вақт давомида ЕХҲТ Минск гуруҳи можарога ечим топиш учун ҳеч нарса қилмаганини айтиб келади.
Арманистон Қорабоғ бўйича «конструктив музокаралар»га тайёр
1329
УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:

Москвада нималар бўлди: Тўқаевнинг “ур тўқмоғи”, Пашинян ҳалиям норози...
3021
11:35 27.05.2023

Илҳом Алиев: Боку Ереван билан тинчлик шартномаси имзоланиши тарафдори
629
09:05 24.05.2023

Арманистонда дашноқлар партиясини тақиқлашга чақирилмоқда
1551
12:12 20.05.2023

Пашинян Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олди. Энди минтақада тинчлик бўладими?
1610
17:04 17.05.2023

Арманистон Россиядан аразлаяпти
1564
12:29 25.04.2023

Қорабоғ масаласида Москва «отдан тушса ҳам, эгардан тушмаяпти»
2958
14:15 20.04.2023