Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Арманлар Шушадаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирди 

1519

Боку Арманистон фуқароси машинасида Шуша шаҳри яқинидаги Дашалти қишлоғида жойлашган назорат-ўтказиш пунктига бориб, РГД-5 гранатасини Озарбайжон аскарлари ва Россия тинчликпарвар кучлари томон улоқтиргани хабар қилган.

Озарбайжон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг шанба куни эълон қилган қўшма баёнотида айтилишича, Шуша шаҳрига кираверишдаги Республика Қуролли кучларининг назорат-ўтказиш пунктига уюштирилган ҳужум оқибатида 3 киши яраланган.

“13 ноябрь куни Арманистон фуқароси Норайр Мирзоян ва бошқалар автомашинада Шуша шаҳри яқинидаги Дашалти қишлоғи яқинидаги назорат-ўтказиш пунктига бориб, Озарбайжон Қуролли Кучлари аскарлари ва Россия Федерацияси тинчликпарвар контингенти ҳарбийларига қарата РГД-5 гранатасини улоқтирган. «Уч киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган, улар орасида Озарбайжон Қуролли кучлари сержанти Ҳафиз Насибов ҳам бор», - дейилади хабарда.

Воқеа юзасидан Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идоралари республика Жиноят кодексининг бир қанча моддалари бўйича жиноий иш қўзғатган.

Аввалроқ Озарбайжон матбуоти Шуша шаҳри яқинидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган эди. Қайд этилишича, ҳужум қилган шахс Россия тинчликпарвар кучлари томонидан қўлга олинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

349 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

657 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

444 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

233 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

940 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1045 18:30 24.01.2022
« Орқага