Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Армия Ливанда беқарорликка йўл қўймайди” – Мудофаа вазирлиги

468

Ливан армияси мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишга йўл қўймайди. Бу ҳақда Ливан Мудофаа вазири Мурис Слим Байрутда тинч намойиш иштирокчилари ўққа тутилган қонли воқеаларга изоҳ бераётиб айтиб ўтди.  

Мудофаа вазирини жума куни Ливан президенти Мишел Аун қабул қилди.

“Баабда” саройида бўлиб ўтган учрашувда норозилик намойиши чоғида фуқароларнинг ўлимига сабабчи бўлганларни жавобгарликка тортиш муҳимлиги таъкидланди.

14 октябрь куни шиа ҳаракатларининг ташаббуси билан 2020 йилнинг августида Байрут портида юз берган портлаш бўйича судловга қарши намойиш ўтказилган эди. Аммо намойишчилар снайперларнинг ҳужумига учради. Оқибатда 7 киши ҳалок бўлди, 32 киши яраланди. 

Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳодиса бўйича 19 киши қўлга олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

152 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

270 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

382 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

211 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

789 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

440 08:08 08.12.2021
« Орқага