Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Асаднинг амакиси 36 йилдан сўнг Сурияга қайтди

1168

Сурия президенти Башар Асаднинг амакиси, ноқонуний топилган даромадларни легаллаштиришда айбдор деб топилиб, Францияда 4 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси олган Рифат Асад турмага тушмаслик учун 36 йилдан сўнг Дамашққа қайтди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда. 

Хабарда айтилишича, Башар Асад амакисининг қайтишига розилик билдирган.

Рифат Асад Францияда “кўчмас мулк императори” сифатида ном чиқарган, у Париж ва Лион шаҳарларининг нуфузли мавзеларида қиммат кўчмас мулкларни сотиб олган. Француз суди унга нисбатан 4 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосидан ташқари қиймати 90 миллион еврога тенг кўчмас мулкларини мусодара қилиш жазосини ҳам тайинлаган. 

Бир пайтлар Сурияда ишчи хавфсизлик хизматини бошқарган Рифат Асад 1982 йилнинг февралида Ҳама вилоятидаги исённи шафқатсизларча бостириш ва минглаб кишининг ўлимида асосий айбдор деб кўрилади. Ўша воқеадан икки йил кейин у Ҳофиз Асадни ағдаришга уринган, муваффақиятсизликка учраб, Суриядан қочиб кетган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кўзбўямачилик кимга керак ёхуд Самарқанддаги сохта йиғилишлар

45 12:31 08.12.2021

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

178 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

293 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

398 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

228 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

827 09:15 08.12.2021
« Орқага