Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Ашраф Ғани америкаликларга ишонмай қўйганди...»

1186

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани август ойида америкаликлардан мамлакатдан қочиб кетганини атайлаб яширган, чунки уларга ишонмай қўйганди. Афғонистон собиқ раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб CBS телеканалига берган интервьюсида ана шундай деди.

Унинг айтишича, Ашраф Ғани Қўшма Штатлар унинг “Толибон” қўлига тушишига қаршилик қилмаслигидан қўрққан. 

Ғани ва унинг атрофидагилар, жумладан, Муҳиб Афғонистон пойтахтидан толиблар у ерга киришидан бироз олдин чиқиб кетган. Улар минган вертолётлар америкаликлар пайқамаслиги ва қаерга кетаётганликларини билмасликлари учун паст баландликда учган.

“Айнан шундай бўлди, – дея тасдиқлади Муҳиб мухбирнинг бу ҳақдаги саволига жавоб қайтарар экан ва шундай изоҳлади. – Ишонч йўқолган эди”. 

Ҳамдуллоҳ Муҳибнинг сўзларига кўра, у толиблар Кобулни эгаллашидан бир кун олдин америкаликларга мурожаат қилиб, “Агар ҳокимиятни “Толибон”га топшириш амалга ошмаса, бизни олиб чиқиб кетасизларми?” деб сўраган. Америкаликлар эса ўзларига ҳеч қандай мажбурият олмаслигини айтган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қатар Фаластин ва Афғонистондаги вазиятдан хавотирда

387 15:50 14.08.2022

ОАВ: Хитой Афғонистонда электр станцияси қуради 

302 18:25 12.08.2022

Грецияда муҳожирлар бўлган кема чўкиб кетди

264 11:30 11.08.2022

Кобулда бир муддат уяли алоқа хизмати тўхтатилди

116 11:55 09.08.2022

Толиблар Ўзбекистон ва Тожикистондан вертолётларни қайтаришни сўради

716 14:50 08.08.2022

Толибон: бир ҳафтада Тожикистонни эгаллаб олишга қурбимиз етади

9422 22:00 05.08.2022
« Орқага