Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ашраф Ғани халқаро ҳамжамиятни «Толибон» ҳукуматини тан олишга чақирди(ми?)

1471

Ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани халқаро ҳамжамиятни «Толибон» ҳукуматини тан олишга чақиргани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Халқаро ҳамжамият амалдаги ҳукумат билан ўзаро ҳамкорлик қилиши керак, афғон халқини четлаштирманг. Ёрдам беринг ва уларни тан олинг», - дея сиёсатчининг сўзларидан иқтибос келтирилган хабарда.

Бироқ кейинчалик, сиёсатчининг твиттердаги расмий аккаунтида унинг фейсбукдаги саҳифаси бузилгани ҳақидаги ёзув пайдо бўлди ва унда жойлаштирилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилган.

5 августда “Толибон” кучлари Кобулни эгаллаб олишди. Ғани истеъфога чиқди ва оиласи билан БААга учиб кетди. Оммавий ахборот воситалари унинг пул билан тўлган вертолётда мамлакатни тарк этгани ҳақида хабар тарқатди. Собиқ президентнинг ўзи бу маълумотни рад этган. “Толибон” Ғанидан «ўғирланган маблағ»ларни қайтаришни талаб қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ашраф Ғани умуммиллий мулоқотга чақирмоқда

1100 14:10 23.03.2022

Ашраф Ғани Кобулдан қочиши ҳақида: “Менга икки дақиқа беришди...”

2308 09:12 31.12.2021

«Ашраф Ғани америкаликларга ишонмай қўйганди...»

1187 11:55 20.12.2021

Ашраф Ғани пул олиб қочгани ҳақидаги иддаолар текшириляпти

1245 14:02 07.10.2021

Ашраф Ғани кечирим сўради...

2040 08:22 09.09.2021
« Орқага