Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ашраф Ғани Кобулдан қочиши ҳақида: “Менга икки дақиқа беришди...”

2307

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани Би-би-сига берган интервьюсида биринчи марта Кобулдан қочиши ҳақида гапирди. 

Ғанининг сўзларига кўра, 15 август куни президент сифатида сўнгги куни бўлишини хаёлига ҳам келтирмаган. У нималар бўлганини уни Афғонистондан Ўзбекистонга, кейин эса Бирлашган Араб Амирликларига олиб кетган самолёт бортида тушунганини эътироф этди.

Собиқ президент Кобулни ҳал қилувчи паллада тарк этгани учун бир неча бор танқид қилинган, бироқ Ғанининг ўзи бу нафақат унинг хавфсизлиги, балки шаҳарни сақлаб қолиш учун ҳам зарур бўлганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, “Толибон” тарафдорлари дастлаб Кобулга кирмасликка рози бўлган, “лекин икки соатдан кейин бу ваъдадан ҳеч нарса қолмаган”.

Ғанининг айтишича, у рафиқаси ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кобулдан эвакуация қилинишига розилик билдирган, ўзи эса Мудофаа вазирлигига бормоқчи бўлган. Бироқ уни олиб кетиш учун машина келмаган. Ҳайдовчи ўрнига президент қўриқлаш хизмати бошлиғи “даҳшат ичида” унинг олдига келиб, агар Ғани қаршилик кўрсатишда давом этса, ҳамма ҳалок бўлишини айтган.

“У менга икки дақиқадан кўп вақт бермади, – деди собиқ президент. – Олдинги режаларга кўра, мен Хостга (Афғонистон жануби-шарқидаги шаҳар) учишга тайёргарлик кўришим керак эди. Лекин у Хост қўлдан бой берилганини айтди. Жалолобод ҳам шундай. Қаерга учишимизни билмасдим. Фақат ҳавога кўтарилганимиздан кейингина Афғонистондан кетаётганимиз маълум бўлди. Ҳаммаси жуда кутилмаганда бўлди”.

Собиқ президент ўзи билан катта миқдорда пул олиб кетгани ҳақидаги айбловларни рад этди.

“Мен мамлакатдан ҳеч қандай пул олиб чиқмаганимни қатъиян эълон қилмоқчиман, – деди Ашраф Ғани. – Ҳамма менинг қандай яшаётганимни билади. Пулни нима қиламан?”

Ғани ўз президентлигида хатоларга йўл қўйганини, жумладан “халқаро ҳамжамиятнинг сабри чексиз бўлишини тахмин қилганини” тан олди. Бироқ унинг фикрича, унинг ҳукумати қулашига “Толибон” ҳаракати ва ўша пайтдаги АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида Афғонистондан Америка қўшинларини олиб чиқиш бўйича келишув сабаб бўлган.

“Тинчлик жараёни ўрнига биз чекиниш жараёнига эга бўлдик”, – деди Ғани.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

274 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

217 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

169 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

449 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

367 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

494 19:10 15.08.2022
« Орқага