Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ашраф Ғани пул олиб қочгани ҳақидаги иддаолар текшириляпти

1245

АҚШ ҳукуматининг Афғонистонни қайта тиклаш бўйича бош нозири Жон Сапко Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани мамлакатдан катта миқдорда пул олиб кетгани ҳақидаги иддаолар текширилишини маълум қилди. 

Reuters агентлиги хабарига кўра, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитасида чоршанба куни бўлиб ўтган тингловда Сапкога бу ҳақда савол берилган. “Биз буни (Ашраф Ғанининг пул олиб қочганини) исботлаганимиз йўқ. Биз буни ўрганяпмиз”, – деди у. 

Аввалроқ Ашраф Ғанининг ўзи афғон халқига тегишли катта миқдордаги пулни олиб кетгани хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган эди. Бироқ турли сиёсатчилар ва “Толибон” ҳаракати собиқ президентни ўғриликда айблаб, ноқонуний ўзлаштирилган пулларнинг барини қайтаришга чақирди. 

Ашраф Ғани толиблар ҳокимиятни эгаллагач, жорий йилнинг 15 августида Афғонистонни тарк этди. 18 август куни унинг Бирлашган Араб Амирликларида эканлигини маълум бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

315 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

250 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

177 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

489 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

396 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

524 19:10 15.08.2022
« Орқага