«Толибон» ҳаракати Афғонистон президенти Ашраф Ғани, вице-президент Амруллоҳ Солиҳ ва президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳибга амнистия таклиф қилди.
Бу ҳақда ҳаракат вакили Ҳалирурраҳмон Ҳаққоний Покистоннинг Geo TV каналига берган интервьюсида айтиб ўтди. «Биз Aшраф Ғани, Aмруллоҳ Солиҳ ва Ҳамдуллоҳ Муҳибларни кечирамиз. Бизга қарши курашган генераллардан тортиб оддий фуқароларгача – барчага афв эълон қиламиз», – деди у.
Ҳаққонийнинг таъкидлашича, юқорида номлари келтирилган мулозимлар билан душманлик фақатгина диний асосларга кўра юзага келган ва мамлакатни тарк этганлар энди ортга қайтишлари мумкин.
«Барча афғонистонликлар бизнинг қардошларимиз ҳисобланади, шундай экан, улар қайтишлари мумкин, – деди «Толибон» вакили. – Нифоқимизнинг ягона сабаби тузумни ўзгартириш билан боғлиқ эди, тузум энди ўзгарди».