Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Атом ҳалокати ҳеч кимни аямайди» - МАГАТЭ раҳбари

801

МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси Запорожье атом электр станциясини тарк этди, БМТ назорат органи раҳбарининг Россия томонидан босиб олинган ядровий иншоотга ташрифи бир неча соат давом этди. Бу ҳақда Украинанинг «Энергоатом» компанияси маълум қилган.

Маълум қилинишича, доимий миссия аъзоларининг ротацияси кафолати сифатида ишлаган Гросси агентлик мутахассислари билан бирга Украина назорати остидаги ҳудудга қайтган. Уларни алмаштирган МАГАТЭ вакиллари станциядаги вазиятни кузатишда давом этади.

Гроссининг сўзларига кўра, ЗАЭСга иккинчи ташрифи чоғида ноябрь ойидаги отишмалар, шунингдек, электр энергиясининг мунтазам узилишлари натижасида объектга етказилган зарарни баҳолай олган.

«Станцияни қўриқлаш мумкин, биз бу йўналишдаги ишларни давом эттирамиз», — деган бош директор.

«Ҳарбий фаоллик бутун минтақада ортиб бораётгани аниқ. Шу сабабли, атом электр станциясини ҳимоя қилиш учун объектга ҳужум қилинмаслиги учун барча мумкин бўлган эҳтиёт чораларини кўриш керак.

Мен ҳамма томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган реал, ҳаётий ечимларни таклиф қилишга ҳаракат қиламан. Радиологик оқибатларга олиб келадиган ядровий авария ҳеч кимни аямайди. Бу Россия, Украина ва Европанинг қолган қисмига таъсир қилади. Биз бундан қочишимиз керак ва менимча, бу мумкин бўлган нарса», деб қўшимча қилган Гросси.

Ўтган йилнинг 4 мартида Россия армияси Украина электр энергиясининг 20 фоизини ишлаб чиқарадиган бу улкан мажмуани эгаллаб олганди. Сентябр ойида барча олтита атом электр станцияси реакторлари тўхтатилди.

Атом станциясига қўшин киритган Россия Украина Қуролли кучлари ҳужумга ҳозирлик кўраётганини даъво қилмоқда. Киев буни рад этади ва Москвани мазкур объектдан «ядро қалқони» сифатида фойдаланганликда айблайди.

Айни пайтда Украина Мудофаа вазирлиги жорий йилнинг баҳорида бир қанча ҳудудларда қарши ҳужум режалаштираётганини эълон қилди. Бўлим бошлиғи Алексей Резниковнинг сўзларига кўра, «Леопард» танклари «апрель-май ойларида жанг майдонида пайдо бўлади».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1011 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1077 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

715 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1402 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

735 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1477 15:30 07.06.2023
« Орқага