Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

“Авиачипталар нархи инсофсизларча белгиланяпти”

1941

Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурҳонов айрим йўналишлар учун авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд юқорилигига эътибор қаратди.

Жумладан, бугунги кунда парвоз вақти 1 соат 10 дақиқа бўлган Тошкент – Олмаота йўналиши бўйича авиачиптанинг нархи фақат бир тарафга 4 млн. 700 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳолбуки, парвоз вақти 3 соат 40 дақиқадан иборат Тошкент – Москва йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 млн. 200 минг сўм, Тошкент – Рига йўналиши бўйича 2 млн. 800 минг сўм (парвоз вақти – 5 соат 30 дақиқа), Тошкент – Нью-Йорк йўналиши бўйича эса 6 млн. 500 минг сўм (парвоз вақти –  12 соат) этиб белгиланган. Самолётлар турлари эса деярли бир хил.

“Кўриниб турибдики, парвоз вақти 1 соат 10 дақиқа бўлган Тошкент – Олмаота йўналиши бўйича авиачиптанинг нархи ундан бир неча соат кўп парвоз қилинадиган йўналишлар учун белгиланган нархлардан сезиларли даражада юқоридир. Ушбу “тушунарсиз ҳолат” фуқароларимиз учун қатор қийинчиликларни юзага келтирмоқда, – дея маълум қилди сенатор. – Аҳоли билан жойларда ўтказилган мулоқотлар ва тегишли таҳлиллар шуни кўрсатдики, масъуллар нарх белгилашда фуқароларимиз тушиб қолган танловсиз, мураккаб вазиятдан инсофсизларча фойдаланмоқда. Зотан, Қозоғистонга чегарадан пиёда ёки автотранспорт воситасида ўтишга Қозоғистон томонидан пандемия сабабли тақиқ қўйилган ва бизнинг масъулларимиз ана шундай шароитда фуқароларимиз мажбурлигидан ҳам қиммат нархда чипта сотиб олаверади, деган ишонч билан ўз юртдошларининг манфаатларига зид ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик) қилмоқда”.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Тошкент – Олмаота йўналиши бўйича авиачипталар ҳаддан зиёд юқори нархда сотилаётганлигини ўрганиб чиқиш ва натижаси борасида маълумотларни тақдим этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Шарахметовга сенатор сўрови юборилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фарғона ва Наманганга қўшимча парвозлар амалга оширилади

601 14:15 05.05.2022

Рамазон ҳайити муносабати билан вилоятларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

590 15:27 29.04.2022

Тожикистон Россияга авиачипталар нархини арзонлаштиришни талаб қиляпти

732 16:30 19.01.2022

Қирғизистонда тожикистонлик фуқароларга авиачипталар сотиш тақиқланди

911 07:50 29.05.2021

Коронавирус авиаташувларнинг камайишига сабаб бўлмоқда

1250 16:00 21.02.2020
« Орқага