Австралиялик мусулмонларнинг ўн йиллик орзусини рўёбга чиқарган Мелбурндаги энг янги ва энг катта масжид узоқ давом этган қурилиш жараёнидан сўнг ўз эшикларини намозхонлар учун очди.
Марказий тижорат минтақасидан 25 километр ғарбда жойлашган Мелбурндаги жоме масжид очилиши мамлакатнинг тез ўсиб бораётган кўп маданиятли аҳолиси учун жуда муҳим иш бўлди.
«Ҳамма қучоқлашиб, хурсандчилигини изҳор қилмоқда, бу 2008 йилда бошланган лойиҳа эди... Ҳаётимдаги барча ютуқларим ичида бу мен эришган энг катта муваффақият», - дейди Верриби ислом маркази президенти Рифои Раҳим.
8,5 миллион долларлик масжид тўлиқ мусулмонлар хайриялари ҳисобидан молиялаштирилди.
Юзлаб одамлар масжиднинг очилиш куни тўпланар экан, мусулмон жамияти етакчилари масжид эшиклари барча қатлам ва дин вакиллари учун очиқ қолишини тасдиқлади.
«Бизда тадбирлар, маслаҳатлар, таълим, болалар учун ўйин майдончалари бўлади», деди Шайх Саид Варсама Булхан.