Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Автомобиллар олиб киришда божхона тўловлари ставкалари пасайтирилади

1378

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–137-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, автомобиллар олиб киришда божхона тўловлари ставкалари пасайтирилиши белгиланди. Шунга кўра, 2023 йил 1 январгача божлар икки ёки ундан ортиқ бараварга қисқартирилади. Бунда автомобиль двигатели қуввати бўйича қўшимча коэффициент миқдори ҳам камайтирилади. 

Шунингдек, автомобиль двигателининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар 2023 йил 1 январдан икки бараварга пасайтирилади.  Божлар Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш даврида ишлаб чиқарилганига фақат 1 йилдан ошмайдиган янги транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади (илгари 3 йилдан кўп бўлмаган).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

1 майдан олд ўриндиқдаги йўловчининг хавфсизлик камарини тақиши мажбурий бўлади

850 19:35 13.04.2022

Йўл қоидалари: мактаб ва боғчалар атрофида тезлик чекланади

712 10:10 13.04.2022

Чорраҳаларда рақамли бошқарув тизими жорий қилинади

625 12:35 05.04.2022

Нурафшон шаҳрига транспортларнинг кириб-чиқиши вақтинча чекланади

1153 17:25 18.03.2022

UzAuto Motors автомобилларнинг янгиланган нархларини эълон қилди

1674 10:13 04.03.2022

Енгил автомобиллар импорти қарийб 14 баробарга ошган

781 12:10 23.02.2022
« Орқага