Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Аввал ўзингизга боқинг...” – Белоруcсия Ғарбга жавоб қайтарди

1357

Белоруссия Ғарб мамлакатларида инсон ҳуқуқлари бузилишининг энг шов-шувли ҳолатлари тўғрисида ҳисобот тайёрлади, дея маълум қилди Белоруссия Ташқи ишлар вазирлиги.

“Белоруссия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги айрим Ғарб мамлакатларида инсон ҳуқуқлари бузилишининг энг шов-шувли ҳолатлари тўғрисида ҳисобот тайёрлаш амалиётини қайта тиклади... Ҳисобот иқтисодий санкциялар ва чеклов чораларининг энг фаол “адвокатлари” бўлмиш 21 та мамлакат – Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари, АҚШ, Буюк Британия ва Канада билан алоқадор”, – дейилади вазирлик баёнотида.

Белоруссия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳисобот билан "бошқа минтақаларда инсон ҳуқуқлари тўғрисида ўз қарашларини ўрнатишдан олдин Ғарбдаги ҳамкасблар ўзларига қарашлари кераклигини яна бир бор эслатиб ўтади".

Вазирликнинг фикрига кўра, Ғарб давлатлари бошқа мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятлар бўйича глобал судя функциясини асоссиз равишда ўз зиммасига олган, ўзларининг муаммолари – ижтимоий тенгсизлик, ирқчилик ва ксенофобия, полициянинг зўравонлиги ва ўзбошимчаликларига эса кўз юмади.

Ғарб мамлакатларида инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ вазият тўғрисидаги ҳисобот Белоруссия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган тўртинчи ҳисобот ҳисобланади. Дастлабки учта ҳисобот 2012, 2013 ва 2014 йилларда эълон қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Совуқ шамоллар шимолдан эсади

3419 22:45 10.01.2022

Белоруссия хавфсизлик кучлари қочқинларни дўппослашда айбланди

762 21:15 20.12.2021

Минглаб ироқлик Белоруссия – Польша чегарасида қолиб кетган

576 12:18 14.12.2021

Путин: “Польша – Белоруссия чегарасидаги муҳожирлар инқирозига алоқамиз йўқ”   

590 17:15 13.11.2021

Россия ва Белоруссия интеграция сари яна бир қадам ташлади

592 11:10 05.11.2021

Россия – Белоруссия интеграцияси: нималар кутиляпти?

1459 16:35 11.09.2021
« Орқага