CАВОЛ:
Аёлар қайноға ва қайноталарининг олдида намоз ўқиса бўладими? Аёл кимларнинг олдида намоз ўқиши мумкин?
ЖАВОБ:
Бу маҳрам ва номаҳрам масаласидан келиб чиқади. Аёл киши номаҳрам инсон билан бирга намоз ўқий олмайди. Аммо бошқа аёллар ёки маҳрам эркаклар бўлса, булар билан бир жойда намоз ўқишлари ёки бир имомга иқтидо қилиб ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази