Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Аёл уй бекаси, зиндонбанд эмас...

1120

Куни кеча фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бирининг ўзбек аёлларида эркинлик йўқлиги, эркаклар ўз хотинларини маълум бир қолипга солиб қўйишлари тўғрисидаги фикрлари кузатувчиларнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.

Пост муаллифининг таъкидлашича, «эркаклар бир қизга уйланиб, сўнг уни ўзи истагандек, кўп ҳолларда менталитет шакллантирган умумий образга келтиришга уринишади». Бироқ унинг фикрларига нисбатан билдирилган изоҳларда ҳамманинг ҳам бундай қарашда эмаслигини кўриш мумкин, аксинча жуда кўп фойдаланувчилар, ҳатто аёллар ҳам муаллифнинг фикрига қўшилмаган. Чунки аёл киши уйда ўтиришни истаса, бу унинг ҳуқуқи. Ҳеч бир эркак, қайнона ёки қайнота уни кўчага чиқиб ишлашга мажбурлаши жоиз эмас.

Шу масалага юртдошларимизнинг муносабатини аниқлаш мақсадида Azon.uz телеграм каналида сўровнома ўтказдик.

Унда аёл киши уйда ўтириб, болалар тарбияси билан шуғулланишни исташига кузатувчиларнинг фикри қандай эканлиги сўралган. Сўровномада иштирок этганларнинг 80 фоизи бунга ижобий муносабатда эканини билдириб, болалар тарбияси билан шуғулланиш ҳам машаққатли эканини таъкидлаган. 27 % иштирокчилар эса аёл киши болалар тарбияси билан шуғулланмаса ҳам, ҳар қандай ҳолатда эри уни боқишга, моддий таъминлашга мажбур эканлигини билдирган. Уч фоиз респондентлар бу масалада бирор жавоб беришга қийналиши, якуний хулосага эга эмаслигини маълум қилган бўлса, 2 фоиз кузатувчилар гендер тенглиги нуқтаи назаридан аёл ҳам ишлаши кераклиги ҳақидаги вариантга овоз берган.

Аслини олганда оилани моддий таъминлаш, камчиликларни бартараф этиш каби масалалар оила қўрғони бўлган эркакларнинг зиммасида. Шу сабаб аёл киши ҳеч қандай сабабсиз ҳам уйида ўтириши, ишламаслиги мумкин. Айримларда аёл кишининг уйда ўтириши деса, худди уй қамоғига ҳукм қилинган айбдордан ҳам баттар ҳолатда яшаш, деган тушунча шаклланиб қолган. Бироқ уйда ўтириш дегани бу тўрт девор орасида қолиб кетиш, фақатгина уй ишларини бажариш дегани эмас, албатта. Ўзи шу каби фикрларни билдираётганлар уйда ўтирган аёллар билан гаплашиб кўришганмикан? Эҳтимол, аёлнинг ўзи кўчага чиқиш, ишлаб, пул топишни хоҳламаётгандир. Балки у илм олаётгандир, китоб ўқиш билан банддир.

Юқоридаги пост муаллифининг айтишича, аёллар ҳам эркаклардек эркин яшашни, ўзлари истаган ишни қилишни, ўзлари истаганча фикрлашни, ўзлари истаган инсонлар билан мулоқот қилишни исташларини айтган. Бу фикрларга муносабат билдирган бошқа бир фойдаланувчи «оила бир давлат, унда ҳамманинг ўз ўрни борлиги, оиланинг ҳам ўз бошлиғи бўлиши кераклигини» айтган. Дарҳақиқат оиланинг давлатга қиёсланиши тўғри. Чунки оила жамиятнинг бир бўғини, турли жамиятлар мажмуидан эса давлат вужудга келади. Бундан келиб чиқадики, оила давлатнинг негизи ёхуд давлат ичидаги кичик давлат ҳисобланади. Унда демократия бўлиши билан бирга, якуний қарорни қабул қилувчи раҳбар – эрнинг ўрни бўлиши ҳам керак. Буни тушунган аёл вазиятни тўғри қабул қилади. Эркакларни айблаб, «аёлларингиз ҳуқуқини поймол қиляпсиз» деган айбловлардан йироқда бўлади. Зеро, мусулмон киши ўз жуфтини бошқалардан кўра кўпроқ ардоқлайди, унинг учун қайғуради. Чунки у шунга буюрилган. Ислом доимо аёлларга эҳтиром кўрсатишга чорлайди.

Ҳамидуллоҳ Али

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

365 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

677 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

449 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

236 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

953 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1059 18:30 24.01.2022
« Орқага