Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Аёллар машина ҳайдаши мумкин(ми?)

1027

Автоуловларни бошқараётган аёллар ҳақида - “Аёллар тезликни ошириб ҳайдашади”, “Баъзан йўлларда кутилмаган ҳаракатларни қилиб атрофдаги ҳайдовчиларни хавф остига қўйишади”, “Гоҳида пардозни ҳам йўл-йўлакай бажараётган аёллар бор”, “Кўпинча улар қўл телефонидан соатлаб фойдаланишади”, - деб ҳисоблайдиганлар кўпчиликни ташкил этади. Шу сабаб ҳам машина ойнасига пошна тасвири туширилганини кўрган ҳайдовчи эҳтиёткорликни ўн баробар оширишига тўғри келмоқда. Бироқ, эркаклардан ҳам машинани яхши бошқарадиган тартибли аёлларимиз ҳам бор. Ва улар ҳар бир ишга вақтида улгуриб, оилавий масалаларни ҳал қилаётгани қувонарли.  

ЮНЕСКО тадқиқот марказининг маълумотларига кўра аёллар машина ҳайдаган жамиятларда зино, номусга тажовуз, ноқонуний фарзанд кўриш, ажрашиш каби ҳолатлар аёллари машина ҳайдамайдиган жамиятларга нисбатан анча ортиқ экан. Ҳаттоки айрим мусулмон мамлакатларда аёлларнинг машина бошқариши тақиқланади. 

Аёллар орасида машҳур инсонларнинг кам бўлишига уларнинг ана шундай қаҳрамонларга мадад ва кўмак бериши бўлса ажаб эмас. Аслида илк ҳайдовчи  аёл киши бўлган экан. XVII асрнинг сўнги чорагида  немис миллатига мансуб Берта Бенц турмуш ўртоғи Карл Бенцнинг кашфиёти бўлган уч ғилдиракли машинани ҳайдаган ва унинг бу иши Карлнинг ихтиросидаги камчиликларни топишга ва уни мукаммалллаштиришга хизмат қилган. 

Тан олиш керакки аёллардаги камчиликлардан бири шошқалоқликдир. Уй юмушларига ва яна кўплаб масалаларни тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилиб қоидани бузаётганлар кам эмас. Автоҳалокатларнинг асосий қисми ҳам ҳайдовчининг тартибсиз ва тез бошқариши натижасида юзага келади. Шу ўринда бошқа бир масалага тўхталиб ўтишни жоиз деб билдим. Машина бошқараётган аёлларни кузатганимизда айримларининг табиатида эркакларга хос бўлган феъл-атворни шаклланганини кузатамиз. Айниқса бугунги кунда кўпайиб бораётган такси хизматларидаги аёл ҳайдовчилар атрофдагилар билан талашиб, эркаклар билан тенгма-тенг айтишиб аёллик нафосатини йўқотиб қўймоқда. Бу энг аввало фарзанд тарбиясига салбий таъсир қилади. 

Хулоса ўрнида айтганда тараққиётдан ортда қолиб бўлмайди. Аёлларнинг ҳам автоуловларни бошқаришини чеклаш ниятидан йироқмиз. Аёлларимиз ўзини ва атрофдагиларни ҳаётини хавф остига қўймасдан уловни бошқарса, тирикчилик манбаи эмас, оғирини енгил қилувчи восита сифатида қараса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Камола Адашбоева

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

303 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

238 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

173 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

477 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

387 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

513 19:10 15.08.2022
« Орқага