Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Айрим ўқувчилар бепул дарсликлар билан таъминланади

796

Август ойи ҳам ўз ниҳояланиб, янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари бошланмоқда. Халқ таълими вазирлиги томонидан 2021/2022 ўқув йили гибрид тарзда бошланишини маълум қилинди.

Шунингдек, одатда ўқув йили бошланиши арафасида барча ўқувчиларга ижара асосида дарсликлар тақдим этилади. «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналининг хабар беришича, жорий йил биринчи синф, «Меҳрибонлик» уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўкувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда «Меҳрибонлик» уйлари ва «Болалар шаҳарчаларини» муқобилига ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

218 17:05 03.12.2021

Абдулазиз Комилов ЕХҲТ йиғилишида афғон халқига ёрдам беришга чақирди

621 21:05 02.12.2021

Дунёнинг саёҳатбоп жойлари аниқланди, рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

962 18:05 02.12.2021

«Пост-патрул хизмати бу блок-пост эмас» – ИИВ расмий муносабат билдирди

2341 15:15 02.12.2021

Тарихда бугун: Бирлашган Араб Амирликларига асос солинди

814 10:04 02.12.2021

Россия ФХХ раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлди

429 09:43 02.12.2021
« Орқага