Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Азон эшитиб Исломни қабул қилганлар

1995

Азон овози қалбга сокинлик, хотиржамлик, ҳузур олиб киради. Чунки бу овоз меҳрибон ва раҳмли Аллоҳни эслатади, нажотга чорлайди. Азон нафақат намозни эслатади, балки уни эшитганларнинг қалбини ҳам уйғотади. Биз қуйида ҳикоя қилмоқчи бўлганларимиз муаззиннинг гўзал куйини эшитиб, Ислом динини қабул қилган инсонлар ҳикоясидир.

Азон оҳангига ошиқ бўлган спортчи

Индонезиялик бадминтончи Мария Фебе 2013 йилда расман муқаддас динга меҳр қўйди. У ҳар доим уйи ёнидаги масжиддаги азон овозини эшитиб, илмлилардан Қуръон ўқишни ўрганади. Бу Чипаюнг миллий бадминтон мактабида машғулотларни бошлаганидан кейин ҳам давом этган. Ниҳоят, унинг азонга бўлган муҳаббати уни Ислом динини қабул қилишга ундаган.

Ўнгдан келган туш

Тирта Мандира Ҳудининг отаси мусулмон бўлса-да, онаси хитойлик бўлган. У онасининг диний эътиқодини қабул қилган. Орзулар уни Исломга етаклади. У ал-Азҳар масжидининг You Tube'даги каналида ўз воқеасини шундай сўзлаб берди

«Бир куни тушимда оқ кийимдаги икки киши ҳимоясида ётганимни кўрдим. Эшикдан кирмоқчи бўлдим. Лекин ҳали вақт бўлмаганини айтиб, мени яшил уйга жўнатишди. Бу уйда 9 киши салла кийган эди. Ўтир дейишди... Менга хат бериб, мени катта иш кутаётганини айтишди... Шундан сўнг 7 кун кетма-кет азон эшитдим. Мен бу ҳақда отамга айтдим. Отам умра зиёратига борганда мени дуо қилган эканлар.  Шундан кейин Исломни қабул қилишга қарор қилдим», — дейди Титра.

Ҳозирда у Индонезияда таниқли шифокор ва жамоат арбоби.

Ҳидоятга чорлаган ижтимоий тармоқ

Алан Руни шотландиялик мусулмон. У 18 ой давомида Қуръонни ўрганиб, 2013 йилда Ислом динини қабул қилган. Унинг сўзларига кўра, 2011 йилда Туркияга сафари чоғида эшитган азон унинг ичида алланечук сирли туйғу уйғотган ва руҳий изланишга ундаган. Шотландияга қайтиб, дарҳол муқаддас Қуръон китобини сотиб олган:

«Қуръон ўқиб, ҳар сафар Аллоҳдан ҳидоят йўлини сўрадим. Мен Қуръонни уч марта ўқиб чиқдим. Ислом ҳақидаги билимларимнинг ягона манбаи интернет эди. Мен бирорта ҳам мусулмон билан мулоқот қилмадим. 18 ойдан сўнг (тафаккур ва изланиш) ўзимни мусулмон деб ҳисобладим. Қуръон таълимотига мувофиқ беш вақт намоз ўқиб, Рамазон ойида рўза тутиб, фақат мусулмонлар учун мақбул бўлган нарсаларни еб-ичдим», — дейди Алан Руни. 

У кейинроқ ўзи яшайдиган Инвернесс шаҳрида кичик масжид борлигини билиб қолади. Ўша ерда иймон келтириб, ўзини мусулмон деб эълон қилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

423 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

709 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

381 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

384 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

297 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

528 15:55 01.10.2022
« Орқага