Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Azon.uz»нинг илк хабарларидан бири Масжиди Ақсо ҳақида эди. Хўш, унда нималар ёзилганди?

1608

Маълумки, бундан салкам тўрт йил муқаддам «Azon.uz» ахборот-таҳлилий портали ишга тушди. Буни қарангки, сайтнинг илк мақоласида таълим соҳасидаги муаммолар кўтарилган бўлса, «Исроил парламенти вакиллари Ал-Ақсога киришди» сарлавҳа остидаги иккинчи хабарда Исроилнинг мусулмонларга нисбатан радикал қарашга эга бўлган икки депутати Масжидул Ақсога киргани ҳақидаги хавотир билдирилган. Хабарни ўқисангиз яқин тўрт йил ичида нималар ўзгариб кетгани, аниқроғи мусулмонларга нисбатан қандай босқинчиликлар ва зўравонликлар амалга оширилгани, уларнинг ҳуқуқий ва диний ҳақлари қандай топталгани ҳақида тасаввурга эга бўласиз. 2017 йил 30 августда чоп этилган хабар билан қуйида тўлиқ танишишингиз мумкин.

“Кнессетнинг мусулмонларга нисбатан радикал қарашга эга бўлган депутатлари Иугуда Глик ва Шули Муалем-Рафаэли кучишлатар тизим ходимлари ҳамроҳлигида Ал Ақсо масжиди ҳудудига киришди. Исроил сиёсатчиларининг бундай ҳаракати бир ярим йил аввал ҳам содир этилганди.

27 август куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Кнессет депутатларига мусулмонлар учун муқаддас саналувчи Ал Ақсо масжидига киришга рухсат берганди. Бу ҳаракатлар мусулмон жамоатчилигининг хавотирига сабаб бўлди.

“Исроил ҳукуматининг бу қарорини провокацияга менгзаш мумкин ва ҳаракатлар ноқоқунийдир. Бу ҳаракат Ал-Ақсо устидан ҳеч қандай ҳуқуққа эга бўлмаган ҳукуматнинг ҳужум ҳаракатидан бошқа нарса эмас”, – деб таъкидланган Қуддус вақфининг олий кенгаши ва яна бир қанча жамоат бирлашмаларининг қўшма баёнотида”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вақф фонди раҳбари журналистларга ташаккур билдирди

576 20:10 30.03.2021

«Қуръони карим мусобақаси — 1442»: тиловат йўналишида ҳам илк ҳафта ғолиблари аниқланди

887 22:35 07.01.2021

Тезкор! "Анвар пошонинг васияти" китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда

1260 12:23 24.11.2020

Диққат! Хайрия: «Сардобада уй қурамиз!»

1236 22:03 03.05.2020

Хушхабар! AzonTVга  YouTube’дан "кумуш тугмача" келди

2600 17:47 10.01.2020
« Орқага