Халқ орасида «Сўфи Оллоёр» номи билан машҳур «Саботул-ожизийн» асари Мовароуннаҳр ўлкаларида XX асрга қадар мадрасаларда ўқитилган. XX асрнинг биринчи чорагигача эса ўрта мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари «Саботул-ожизийн»дан дарс олишган.
Ҳақиқатан ҳам ифода услуби содда, оҳанги туркона, бадиий савияси юксак «Саботул-ожизийн» китобини ўқиш билан уқиш ўртасида фарқ сезиларли равишда улкан.
Ушбу нодир асарни наманганлик таниқли уламо Билолхон домла Баҳодирхон ўғли шарҳлаб, изоҳлаб берадилар.
Сўфи Оллоёр «Саботул ожизийн» асарининг шарҳи 1-қисмини қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин.