Дубайдан келган Амирликлар рейси кеча, 23 июнь куни Тель-Авивдаги Бен Гурион аэропортига қўнди. Бу ҳақда Бирлашган Араб Амирликлари миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабар берди.
Бу икки давлат ўртасидаги муносабатлар нормаллашганидан кейин БААдан Исроилга амалга оширилган биринчи мунтазам рейсдир.
Бортида 355 нафар йўловчи бўлган Боинг 777 самолёти Исроил пойтахти ҳаво бандаргоҳида тантанали маросим билан кутиб олинди.
Йўловчилар орасида БААнинг Исроилдаги элчиси Муҳаммад Ал-Хожа ҳам бўлгани айтилмоқда.
Дипломат ўзининг Тwitter’ида муҳим воқеага изоҳ берди. “Мен ушбу ҳаво йўли халқларимиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очишини истайман”, деб ёзади у.
2020 йил 15 сентябрь куни Исроил ва Амирликлар ўртасида муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишув имзоланган эди. Маросим Оқ уйда, АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп иштирокида бўлиб ўтди.
БАА Исроил билан ҳамкорлик бўйича араб давлатлари орасида етакчи ҳисобланади.