Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

БАА Ливия олтинларига эгалик қилмоқчи

1444

БАА ўзининг ҳамкори Халифа Ҳафтар ёрдамида Ливиянинг олтинларига эгалик қилмоқчи. Бу ҳақда араб ОАВларида эълон қилинган маълумотларга асосланиб Muslimpolitic хабар берди.

Таъкидланишича, Ал Кафара шаҳрида бўлиб ўтган махфий учрашувда амирликлар томонидан юқори мансабдаги амалдорлар ва Ҳафтарнинг яқинлари, жумладан генералнинг ўғли Саддам ҳам қатнашган.

БАА вакиллари дастлаб Ливиянинг шарқий қисмига келганлар, кейин мамлакат жанубига йўл олишган. Музокараларнинг асосий мақсади катта миқдорда, сал илгари Ливия, Судан ва Мисрнинг чегарасидаги ҳудудда аниқланган олтинни етказиб бериш бўйича уч томонлама келишувга эришиш бўлгани айтилмоқда.

Келишувларда қимматбаҳо металл БААлик масъулларнинг назоратига топширилиши назарда тутилмоқда. Унга кўра, олтин етказиб беришдаги хавфсизликни таъминлаш Хафтарнинг зиммасида бўлади.

Бу ҳаракат «Ливия миллий армияси»нинг расмий Абу-Даби томонидан молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлангани эвазига тўланаётган бадалми, бунга аниқлик киритилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва БАА Форс кўрфазидаги уч оролга даъво қилмоқда

1049 09:05 23.05.2023

БАА: суданликларга жарима солинмайди

1088 09:31 21.05.2023

Саудия Арабистони Исроил делегациясига виза беришдан бош тортди

1840 15:30 14.03.2023

БАА Исроилдан мудофаа бўйича харидларини тўхтатди

757 19:05 13.03.2023

Ўзбекистон ва БАА Президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

805 13:25 11.03.2023

Араб дунёсидаги энг узоқ давом этган космик миссия муваффақиятли амалга оширилди

1225 18:05 02.03.2023
« Орқага