Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БАА Туркия иқтисодиётига катта инвестиция киритади

782

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Туркия иқтисодиётига инвестиция киритиш учун 10 миллиард доллар ажратди.

Бу ҳақда чоршанба куни Анқарада бўлиб ўтган матбуот анжуманида БАА Давлат инвестиция жамғармаси – Abu Dhabi Development Holding бошқаруви раиси Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий маълум қилди.

Аввалроқ Туркия Республикаси Марказий банки ва Бирлашган Араб Амирликлари Марказий банки ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Ҳужжатларни имзолаш маросими Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад ибн Зайд ал-Наҳённинг Анқарага ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Ушбу ташриф натижаларига кўра, Туркия ва БАА ўртасида энергия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, молия ва савдо соҳаларида жами 10 та ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Валиаҳд шаҳзода Туркияга президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг таклифига биноан келди. Унинг ташрифи охирги йилларда совуқлашиб қолган икки давлат муносабатларини яхшилашга туртки беради дея баҳоланмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу-Дабида ҳайдовчисиз такси ишлаб чиқилди

354 16:05 01.12.2021

Охирги ўн йилда илк бор: Башар Асад БААлик вазирни қабул қилди

415 08:53 10.11.2021

Абу-Дабида мусулмон бўлмаганлар учун алоҳида суд ташкил этилади

433 11:42 08.11.2021

Индонезиялик имомлар БАА масжидларида хизмат қилади

495 09:05 03.11.2021

БАА пойтахтида эмланмаган одамларнинг жамоат жойларига бориши тақиқланади

645 09:10 30.06.2021
« Орқага