Шаржа университети олимлари ётоқхонада смартфоннинг бўлиши ва уйқу сифати ўртасидаги боғлиқликни ўрганишди, дея хабар бермоқда Islam.ru.
Тадқиқотда Шаржа, Абу-Даби ва Ал-Айнда яшайдиган 500 га яқин киши иштирок этди. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, одамлар ётоқхонада смартфондан қанчалик кўп фойдаланса, уйқу билан боғлиқ муаммолари шунчалик ортади. Айниқса, телефонини ёстиғининг тагида сақлайдиганлар жуда ёмон ухлар экан, телефон ётоқдан қанчалик узоқда бўлса, уйқу сифати шунчалик ортади.
Тадқиқотда қатнашганларнинг 47,5 фоизи смартфондан фаол фойдаланишини маълум қилди, иштирокчиларнинг 81 фоизи эса уйқу сифатининг пастлигидан шикоятчи.