Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бағдоддаги Имоми Аъзамнинг мақбарасини бузиш рад этилди

2102

Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Қосим Аражи Миллий разведка мувофиқлаштириш кенгаши йиғилишида пойтахт Бағдоддаги Имоми Аъзам мақбараси бузилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

“Ижтимоий тинчликни нишонга олган (Имоми Аъзам Абу Ҳанифа мақбарасини бузиш ҳақидаги) чақириқларни рад этамиз. Хавфсизлик кучларимиз бундай чақириқларга қатъий қарши чиқади”, – деди Аражи.

Унинг айтишича, Ироқ шиаларининг раҳнамоси Али Систони ва бошқа етакчилар мамлакатда тинчлик-тотувликка зарба берувчи бундай чақириқларга қарши чиқмоқда.

Бағдодда ораларида радикал шиалар ҳам бўлган айрим гуруҳлар ижтимоий тармоқлар орқали Имоми Аъзам мақбарасини бузишга чақирмоқда. Мақбара пойтахтнинг Аъзамия мавзесида жойлашган. Бундай чақириқлардан кейин мақбара атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Ироқ шимолидаги охирги амалиётида 56 нафар террорчини йўқ қилди

464 14:30 26.04.2022

Ироқдан Россияга ташилаётган қуроллар ва бунда Эрон манфаати

2359 10:10 14.04.2022

Ироқ Эрондан ракета зарбалари учун изоҳ талаб қилди

1000 08:45 14.03.2022

Туркия мудофаа вазири Ироқ Ташқи ишлар вазири ҳамда Ироқ курдлари раҳбари билан учрашди

817 16:35 19.02.2022

Ироқ бир пайтлар Кувайтга бостириб киргани учун каттагина товон тўлади

1909 14:40 11.02.2022

Ироқ парламенти янги президентни сайлай олмади

536 08:38 08.02.2022
« Орқага