Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бангладеш: роҳинжалар лагеридаги ёнғиннинг даҳшатли оқибатлари (фото)

982

Бангладешнинг Кокс-Базар шаҳрида жойлашган «Балукхали» қочқинлар лагерида келиб чиққан ёнғин оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган. Мазкур лагерда Мьянмадаги қирғиндан қочиб келган мусулмон роҳинжалар яшар эди.

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин натижасида 560 киши турли даражада жароҳат олди, камида 45 минг киши бошпанасиз қолди, 400 киши эса бедарак йўқолди.

Ёнғин камида 10 мингта турар жойни кулга айлантирган. Бундан ташқари, қочқинларга хизмат кўрсатадиган энг йирик клиника ва тақсимот маркази ҳам ёниб кетди. 
Ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида суриштирув бошланган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия энг саховатпеша давлатлар қаторида

1153 12:55 17.01.2022

Бангладеш: минглаб роҳинжа бошпанасиз қолди

605 12:30 10.01.2022

Бангладеш: роҳинжалар олис оролга кўчирилмоқда

628 15:48 25.11.2021

Масжидга сузиб борадиган имом

1850 16:31 13.10.2021

Бангладешда роҳинжалар етакчиси ўлдириб кетилди

1855 19:30 02.10.2021

Бангладеш роҳинжалар масаласида халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради

401 17:15 25.09.2021
« Орқага