Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бангладешда роҳинжалар етакчиси ўлдириб кетилди

1717

Роҳинжаларнинг халқаро вакили Муҳаммад Муҳибуллоҳ Бангладешдаги қочқинлар лагерида отиб ўлдирилди. У халқаро учрашувларда мьянмалик мусулмон роҳинжаларнинг вакили сифатида қатнашар эди. 

Қотилликни ҳозирча ҳеч бир жиноятчи ёки жиноий гуруҳ ўз бўйнига олгани йўқ. 

Human Rights Watch ташкилоти марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. “У ҳар доим роҳинжаларнинг ватанига хавфсиз ва муносиб тарзда қайтиш ҳуқуқини ҳимоя қилди. Халқининг ҳаёти ва келажаги учун қарорларини ўзи қабул қилишига уринди. Унинг ўлдирилиши шуни кўрсатадики, қочқинлар лагерида зўравонликка қарши гапирадиган ва озодлик учун курашадиган ҳар бир киши ўзини хавф остига қўяди”, – дейди ташкилотнинг Жанубий Осиёдаги вакили Минакши Гангали.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам баёнот тарқатиб, қирқ саккиз ёшли Муҳаммад Муҳибуллоҳнинг ўлдирилишини қоралади. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Мьянманинг Ракхайн штатида яшаган 860 минг мусулмон қўшни Бангладешга қочиб ўтган эди. Халқаро ҳамжамият уларнинг этник тозалаш қурбони бўлганини айтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

56 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

206 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

294 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

175 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

699 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

412 08:08 08.12.2021
« Орқага