Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бангладеш роҳинжалар инқирози ҳал этилишини истаяпти

603

Бангладеш ташқи ишлар вазири Абдул Калом Абдул Мўминнинг таъкидлашича, Мьянмада мусулмон роҳинжалар билан боғлиқ келиб чиққан инқироз минтақанинг барқарорлиги ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатди. “Анадолу” агентлиги хабарига кўра, бангладешлик вазир бу ҳақда “Жанубий Осиёдаги тинчлик ва хавфсизлик муаммоларини қайтадан баҳолаш” номи остида ташкил этилган халқаро анжуманда айтиб ўтган. 

“Араканлик мусулмонлар (роҳинжалар) инқирози Мьянманинг ички масаласи бўлишдан чиқиб, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг осойишталигини бузадиган ва глобал муаммога айланди, – деди Абдул Мўмин. – Зулмга учраган инсонларнинг манфаати ва минтақанинг барқарорлиги учун роҳинжалар инқирози учун доимий ечим топилиши зарур”. 

Вазир ўз халқига нисбатан зулмни тўхтатиши учун халқаро ҳамжамият томонидан Мьянма ҳукуматига босим ўтказилмаганини танқид қилар экан, роҳинжалар ватанига қайта олиши учун ҳаммани ёрдам кўрсатишга чақирди. 
Бангладешда айни пайтда 1,2 миллиондан зиёд роҳинжа бор. Улар Мьянмадаги радикал буддавийлар ва ҳукумат армиясининг зулмларидан қочиб келган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия энг саховатпеша давлатлар қаторида

1078 12:55 17.01.2022

Бангладеш: минглаб роҳинжа бошпанасиз қолди

602 12:30 10.01.2022

Бангладеш: роҳинжалар олис оролга кўчирилмоқда

625 15:48 25.11.2021

Масжидга сузиб борадиган имом

1848 16:31 13.10.2021

Бангладешда роҳинжалар етакчиси ўлдириб кетилди

1854 19:30 02.10.2021

Бангладеш роҳинжалар масаласида халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради

397 17:15 25.09.2021
« Орқага